Трампнинг ҳокимиятга қайтиши Украинадаги вазиятни ўзгартирмайди – Лавров 

Олам

image

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ президентлик сайловида Дональд Трамп ғалаба қозониб, ҳокимиятга қайтган тақдирда ҳам, Украинадаги вазият ўзгармаслигини айтди. Бу ҳақда у Американинг CBS телеканалига берган интервьюсида сўз очди

Унинг айтишича, Москва ва Вашингтон ўртасидаги муносабатларнинг бузилиши кичик Жорж Буш давридаёқ бошланган.

“Мен ҳеч қандай фарқ борлигига ишонмайман, чунки Россия-Америка муносабатларини, бунинг асосларини, шу жумладан, стратегик барқарорлик, паритет, ўзаро ишонч, текширувлар, шаффофлик, ишончни мустаҳкамлаш бўйича келишувларни – буларнинг барчасини йўқ қилиш Президент Жорж Буш давридаёқ бошланган”, дейди Лавров.

Россия дипломатияси раҳбари кичик Буш АҚШни 1972 йилда имзоланган Баллистик ракета тизимларини чеклаш тўғрисидаги шартномадан бир томонлама чиқишга қарор қилганини эслатди. Лавров АҚШ сиёсатчилари СССР парчаланганидан кейин Вашингтон томонидан олиб борилган қабул қилиб бўлмайдиган сиёсатдан бирорта ҳам сабоқ олмаганини таъкидлади.

Бундан ташқари, Лавров АҚШнинг ҳозирги маъмурияти Россия билан мулоқот ўрнатишдан манфаатдор эмаслигини айтди. Унинг қайд этишича, Вашингтон Москвага фақат истисно тариқасида, элчихоналар фаолияти ёки маҳбуслар алмашинуви билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш зарур бўлганда мурожаат қилади. Бироқ, Оқ уй сиёсий масалаларни муҳокама қилишдан манфаатдор эмас.

Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп президентлик пойгасига киришганидан бери бир неча бор Оқ уйга қайтса Украинадаги урушни 24 соат ичида тўхтатишини айтиб келмоқда. Хусусан, у 20 январь куни ўз тарафдорлари билан Нью-Гэмпширдаги учрашуви чоғида АҚШ президентлигига қайта сайланса, инаугурациядан олдин Украина можаросини ҳал қилишга ваъда берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия Дональд Трамп Украина Сергей Лавров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made