Трампда Бразилия Президентига миннатдорчилик билдириш истаги туғилди

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп эртага, 7 март куни Бразилия Президенти Жаир Болсонару билан учрашади. Бу ҳақда Оқ уйда маълум қилишган.

Учрашув Трамнинг Флорида яқинидаги Мар-а-Лаго қароргоҳида бўлиб ўтади.

Икки Президент "янада ривожланган, хавфсиз ва демократик дунё" масаласини муҳокама қилади. Бундан ташқари, Венесуэла, Яқин Шарқ, иқтисодий ўсиш сиёсати ва инфратузилишга сармояларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

"Президент ушбу учрашувдан фойдаланиб, AҚШ билан кучли иттифоқчилик муносабати учун Бразилияга миннатдорчилик билдиради", деди Оқ уй вакили Стефани Гришам.


Мақола муаллифи

Теглар

Трамп Жаир Болсонару

Баҳолаганлар

58

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг