Курс UZS

USD

12 953.20

15.09

EUR

14 058.11

-18.55

RUB

151.13

1.14

Трамп жамоаси Зеленский билан махфий музокаралар олиб борди – ОАВ

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмуриятининг юқори мартабали амалдорлари Украина Президенти Владимир Зеленский ва унинг жамоаси билан Оқ уйда ўзаро тўқнаш келганидан сўнг махфий музокаралар ўтказди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Маълум қилинишича, мулоқотларда иштирок этган америкалик расмийлар орасида АҚШнинг Украина бўйича махсус вакили Кит Келлогг ҳам бор.

CNN манбаларига кўра, учрашувларда Дональд Трамп вакиллари “Оқ уй билан муносабатларни тезда барқарорлаштириш зарурлигини” таъкидлаб, Украинани АҚШ Президентининг Конгрессдаги чиқишидан олдин музокараларни давом эттиришга чақирган.

Трамп Украина билан битим шартларини ўзгартириши мумкин – ОАВ north_east

Трамп Украина билан битим шартларини ўзгартириши мумкин – ОАВ

“The Telegraph” газетасининг ёзишича, Британия Бош вазири Кир Стармер АҚШнинг Украинага ҳарбий ёрдамни тўхтатиб қўйиш режалари ҳақида билгач, у Владимир Зеленскийни “ортга чекинишга ва кечирим сўрашга” кўндирмоқчи бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франция Президенти Эммануэль Макрон, Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер ва Украина раҳбари Владимир Зеленский тез орада АҚШга расмий ташриф билан боришни режалаштираётгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Владимир Зеленский Оқ уй махфий музокара

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг