Трамп ва Стармер Путинга босимни давом эттиришга келишиб олди 

Олам

image

Лондон ва Вашингтон Украинадаги уруш давом этаётган бир пайтда Ғарб иттифоқчилари Россия Президенти Владимир Путинга жамоавий босим ўтказишда давом этиши керак деган фикрга келишди. Бу ҳақда Буюк Британия ҳукумати матбуот хизматининг кеча, 30 март куни кечқурун Бош вазир Кир Стармер ва АҚШ Президенти Дональд Трамп ўртасидаги бўлиб ўтган телефон суҳбати якунлари бўйича баёнотида сўз боради

“Етакчилар Путинга жамоавий босимни давом эттириш зарурлиги ҳақида келишиб олди. Улар яқин кунларда алоқада бўлишга ҳам келишди”, дейилади баёнотда.

Маълум қилинишича, Стармер Трампга яқинда Парижда бўлиб ўтган “кўнгиллилар коалицияси” (Украина хавфсизлиги кафиллари сифатида ҳаракат қилишга тайёр давлатлар) йиғилишидаги “самарали муҳокамалар” ҳақида маълум қилган.

27 март куни Парижда “кўнгиллилар коалицияси” саммити бўлиб ўтди. Унда 31 давлат, шунингдек, Европа Иттифоқи ва НАТО вакиллари иштирок этди. Ушбу учрашув натижасида Киевга ҳарбий, молиявий ва энергетик ёрдамни ошириш, шунингдек, Россияга қарши мудофаа уруши олиб бораётган мамлакатни тиклашга кўмаклашиш ҳақида эълон қилинди.

Саммит иштирокчилари Украинага қўшимча 17 миллиард евро ҳарбий ёрдам беришга, Киевга 2 миллион дона артиллерия ўқ-дорилари етказиб беришга ва Европа Иттифоқига аъзо давлатлар кўрсатаётган ёрдам Украина эҳтиёжларига мос келишини таъминлаш учун ўзаро мувофиқлаштиришни яхшилашга ваъда беришди.

Бундан ташқари, Европа етакчилари Украина мудофаа саноати билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва Украина аскарларини ҳарбий тайёргарлик бўйича ЕИ миссиясини ривожлантиришни давом эттиришга келишиб олди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Дональд Трамп Владимир Путин Украина етакчиси Владимир Зеленский раҳбариятининг ишончлилигини танқид қилганида “жуда ғазаблангани” ва “жаҳли” чиққанини айтган ва Россияга божлар билан таҳдид қилганди.  


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия Буюк Британия Владимир Путин Дональд Трамп Кир Стармер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг