Трамп ва Путиннинг учрашувигина натижа беради – Рубио

Олам

image

Украинада тинчлик жараёни АҚШ ва Россия Президентлари Дональд Трамп ва Владимир Путин учрашувидан кейингина бошланади. Бу ҳақда бугун, 16 май куни АҚШ Давлат котиби Марко Рубио “Fox News” эфирида сўз очди. 

“Бу қачон ва қаерда содир бўлишини билмайман, лекин бу ҳозирча ягона имконият. Биз бир неча ойлик иш давомида билиб олдикки, Президент Трамп Владимир Путин билан ўтириб, ҳамма нарсани столга қўймагунча ҳеч нарса бўлмайди”, деди Давлат котиби.

Владимир Путиннинг Истанбулда Украина томони билан ўзи ташаббус қилган тўғридан тўғри музокараларда қатнашишдан бош тортганига изоҳ берар экан, Дональд Трамп, шунингдек, унинг Россия Президенти билан учрашувисиз Украинадаги вазиятни тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича музокараларда олдинга силжиш бўлмаслигини таъкидлади.

“У (Путин ) бормаслиги аниқ. У мени боради деб ўйлаб, келмоқчи. Мен бўлмасам у бормайди”, дейди Трамп.

Оқ уй раҳбарининг сўзларига кўра, бу учрашув имкон қадар тезроқ бўлиб ўтиши керак, “чунки жуда кўп одам нобуд бўлмоқда”. Путиннинг Истанбулдаги Россия делегацияси таркибига киритилмаганидан ҳафсаласи пир бўлдими деган саволга АҚШ Президенти шундай жавоб берди:

“Мен ҳеч нарсадан хафа эмасман”.

Россия-Украина музокаралари олдидан Дональд Трамп, агар бу ёрдам берса ва ҳар икки етакчи – Россия ва Украина Истанбулга келса, Яқин Шарққа сафарини тўхтатиш мумкинлигини инкор этмаганди.

Истанбулдаги музокараларда Россия делегациясига раҳбарлик қилаётган Россия Ёзувчилар уюшмаси раиси, Россия президенти ёрдамчиси Владимир Мединский журналистларга бугун,16 май куни соат 10:00 да Украина Мудофаа вазири Рустам Умаров бошчилигидаги Украина делегацияси билан учрашув режалаштирилганини айтди.

Музокараларда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ва АҚШ Президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф иштирок этиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина Марко Рубио

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг