Трамп ва Путин саммити бошланди

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп ва Россия Президенти Владимир Путиннинг учрашуви бошланди.

Икки етакчи базадаги хонада ёнма-ён ўтирган бўлиб, уларнинг делегациялари эса ёнида жойлашган эди.

Улар орқасида “Тинчлик сари интилиш” деган ёзув туширилган кўк фон бор. Етакчилар ҳеч қандай баёнот беришмади ва журналистлар саволлар берганида ҳам жавоб қайтаришмади.

“Катта раҳмат. Раҳмат”, деди Трамп.

Журналистлар тезлик билан хонанинг ташқарига чиқарилди.

Президентлар ўртасидаги яккама-якка учрашув бўлиши керак эди. Бироқ у бўлмайдиган бўлди. Бунинг ўрнига “учга-уч” шаклида музокара бўлиб ўтмоқда. Америка вакиллари сифатида Трамп билан бирга Давлат котиби Марко Рубио ва Президентнинг махсус вакили Стивин Уиткофф иштирок этяпти. Россия томонидан “учга-уч” форматдаги Трамп билан музокараларда Путин билан бирга Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Президент ёрдамчиси Юрий Ушаков қатнашяпти.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия Трамп саммит Путин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг