Трамп ўлими ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп бугун, 1 сентябрь куни ўлими ва соғлиғи билан боғлиқ муаммолар ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди. Бу ҳақда у Truth Social ижтимоий тармоғида маълум қилди.

“Ҳаётимда ҳеч қачон ўзимни бундан яхши ҳис қилмаганман”, деб ёзган Трамп.

Оқ уй раҳбарининг “ўлими” ҳақидаги миш-мишлар вице-президент Жеймс Дэвид Вэнс Трампга бирор нарса бўлса, АҚШ Президенти бўлишга тайёрлигини айтганидан кейин пайдо бўлди. Шу билан бирга, Вэнс раҳбар яхши формада эканига ва бутун президентлик муддати давомида ишлашига ишонч билдирганди.

Эслатиб ўтамиз, 30 август куни Х'да ўн “Trump is dead” (Трамп ўлди) хештеги билан минглаб постлар пайдо бўлди. Бироқ ўша куни номи ошкор этилмаган америкалик амалдор “Axios” журналисти Барак Равид билан суҳбатда Трампнинг соғлиғи яхши эканини ва “эрталаб гольф ўйнаётганини”таъкидлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг