Трамп Украинадан юз ўгирдими? АҚШ БМТда Москвани қораламади 

Олам

image

Россиянинг Украинага босқини бошланганидан бери биринчи марта Қўшма Штатлар БМТ Бош Ассамблеясининг Киевни қўллаб-қувватловчи ва Москванинг ҳаракатларини қораловчилар қаторига кирмади. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Маълум қилинишича, Қўшма Штатлар икки ўртада уруш бошланганидан бери Украинани қўллаб-қувватлаш ва Россияни қоралаш бўйича БМТнинг деярли барча резолюцияларига ҳомийлик қилган. Бироқ бу сафар бунинг акси бўлди.

“Reuters” АҚШнинг ҳужжат лойиҳасини қўллаб-қувватлашдан бош тортиш қарорини “Украинанинг энг қудратли иттифоқчисидан кескин бурилиш” сифатида тавсифлайди.

“Бу Владимир Зеленский ва АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Украина можаросини тезда ҳал қилишга уринишлари фонида юзага келган зиддият кучайиб бораётганини акс эттиради”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, резолюция лойиҳасида Россиянинг хатти-ҳаракатлари қораланади.

Қайд этиш жоиз, ўтган йилларда Қўшма Штатлар Украинада адолатли тинчлик ўрнатилишини қўллаб-қувватловчи бундай резолюцияларни доимий равишда қўллаб-қувватлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “The Economist” нашри АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Украинада янги давлат раҳбари сайловларини ўтказиш зарурлиги ҳақидаги баёнотлари унинг Владимир Зеленскийдан “қутулиш” ниятини англатиши ҳақида ёзганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Дональд Трамп Россия-Украина БМТ Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг