Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилди
Спорт
−
11:23 406 2 дақиқа
АҚШ Президенти Дональд Трамп UFC раҳбари Дана Уайтга Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини маълум қилди. Бу ҳақда Трамп ўзининг “Truth Social” ижтимоий тармоғида маълум қилди.
“Шафқатсиз жангчи ва буюк Дана Уайтга Қўшма Штатлар матбуот котиби лавозимини таклиф қилганимни мамнуният билан эълон қиламан. Дана, илтимос, бу таклифни қабул қилинг!” деб ёзди Трамп.
Шунингдек, Трамп Уайтдан янги лавозимни қабул қилган тақдирда, Ислом Махачев ва Ҳабиб Нурмагомедовни ўз ёрдамчилари этиб тайинлашни сўраган.
“Мен ундан Ислом Махачев, Ҳабиб Нурмагомедов, Жастин Гэтжи, Даниэль Кормье, Аманда Нуньес ва Кайла Харрисни ёрдамчи сифатида жалб этишни сўрадим. Гарчи уларнинг айримлари мамлакатимиздан бўлмаса-да, бизга бизни ақлдан озган сўлчилардан ҳимоя қиладиган шундай инсонлар керак”, дея қўшимча қилди президент.
Эслатиб ўтамиз, Оқ уйнинг аввалги матбуот котиби Кэти Закария ушбу лавозимда атиги беш кун ишлаган. У илк матбуот анжуманидаги муваффақиятсиз чиқиши ва адвокатлик лицензияси билан боғлиқ можародан сўнг ишдан бўшатилган.
Трамп бундан аввал Каролин Левитт иккинчи фарзанди туғилганидан кейин оиласига кўпроқ вақт ажратиш мақсадида бир ярим йиллик фаолиятидан сўнг лавозимни тарк этгани сабабли матбуот котибини алмаштирган.
Live
БарчасиЭрдўған Қорабоғга борди
13:07
Озон тешиги рекорд даражада кенгайди
06 Ноябрь