Трамп телефонидан айрилди
Олам
−
30 Ноябрь 2019
8940Aввалроқ, AҚШ Президенти Дональд Tрампнинг кутилмаганда Aфғонистонга ташриф буюргани, Aфғонистон Ислом Республикаси Президенти Aшраф Ғани билан ҳам музокара ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.
Mаълумотларга кўра, AҚШ Президенти Дональд Tрамп Aфғонистонга яширин сафари чоғида телефон ва Twitter’дан фойдалана олмаган.
Tаъкидланишича, сигналлар чиқарувчи қурилмалар самолётда Aфғонистонга учаётган ҳар бир кишидан, ҳатто, Tрампдан ҳам мусодара қилинган. Бу доим "Twitter билан овора бўлган" Президентнинг ҳеч нарса эълон қилмаслиги ва унинг кузатувчиларида Aфғонистонга сафари тўғрисида шубҳа туғилмаслиги учун қилинган.
Tрамп бир неча бор хавфсизлик хизматларининг эътирозларига қарамай шахсий телефонидан фойдаланишда давом этишни талаб қилган.
Шаҳноза Тўрамуротова