Трамп кутилмаганда Афғонистонга келди
Олам
−
29 ноябр 2019 14944 1 дақиқа
АҚШ Президенти Дональд Трамп кутилмаганда Афғонистонга ташриф буюрди. Мақсад бу ерда хизмат ўтаётган америкалик аскарлар билан учрашиш ва уларни Шукроналик куни билан табриклаш. Бу Трампнинг Афғонистонга илк ташрифи.
АҚШ Президенти Афғонистон Президенти Ашраф Ғани билан ҳам музокара ўтказди. Учрашувдан сўнг Трамп журналистларга “Толибон” ҳаракати тинчлик келишуви имзолашга интилаётганини маълум қилди.
“Биз улар билан учрашяпмиз ва уларга ўқ отишлар тўхташи кераклигини айтяпмиз. Улар ўқ отишни тўхтатгиси келмаганди. Ҳозир эса улар буни хоҳлаяпти. Бу амалга ошишига ишонаман”, деди Дональд Трамп.
Унинг ташрифидан бир ҳафта аввал АҚШ ва толиблар асирларни алмашишга келишиб олганди. Кузатувчилар бу музокараларнинг қайта йўлга қўйилишига имкон эканига ишонч билдиряпти.
Дональд Трамп Афғонистонга ташрифи вақтида Америка бу ердаги ҳарбий контингентини сезиларли қисқартиришини билдирди. Аммо ҳозирча тафсилотлар номаълум.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август