Трамп телебошловчини Пентагон раҳбари этиб тайинламоқчи
Олам
−
13 Ноябрь
6124АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп “Fox News” телеканали бошловчиси Пит Хегсетни АҚШ Мудофаа вазири лавозимига номзод қилиб кўрсатди. Бу ҳақда сайланган президент жамоасининг баёнотида сўз боради.
Хегсет жанговар фахрий, Ироқ ва Афғонистонда хизмат қилган. Ўзининг подкастларидан бирида у Россия-Украина урушининг бошланишини “менга ўз урушимни қайтариб беринг” приципидаги Путиннинг уруши деб таърифлаган. У ҳам Трамп каби НАТОнинг айрим аъзолари ўз мудофаасини таъминлаш учун камроқ ҳақ тўлаши сабабли альянсни танқид қилгани маълум.
2020 йилда Эрон инқилоби қўриқчилари корпусининг махсус кучлари собиқ қўмондони Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилишига жавобан Эрон Ироқдаги АҚШ базаларига баллистик ракеталарни учиргач, Хегсет Трампни Эроннинг иқтисодий объектлари, шунингдек, маданий объектларни йўқ қилишга чақирган.
Энди Пентагон раҳбари лавозимини эгаллаш учун унга 20 январь куни Трамп инаугурациясидан кейин АҚШ Сенати (Конгресснинг юқори палатаси) розилиги керак бўлади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Трамп давлат котиби лавозимига сенатор Марко Рубиони номзод қилиб кўрсатишни режалаштираётгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь