Трамп “супер-пупер ракета“ яратилишини эълон қилди

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп “супер-пупер ракета“сини яратиш бошланганини эълон қилди. Бу ҳақда у Оқ уйда АҚШ космик кучларининг янги байроғини тақдим этиш маросимида айтиб ўтди.

Таъкидланишича, Трамп қудратли ракета ишлаб чиқилишини эълон қилган У ракетани “супер-пупер ракетаси“ деб атаган.

“Биз ҳозир мисли кўрилмаган даражада ақл бовар қилмайдиган ҳарбий жиҳозларни яратмоқдамиз. Бизда танлов йўқ, рақибларимизни ҳисобга олиб, буни қилишимиз керак. Мен буни супер-пупер ракетаси деб атайман. Кеча ишлаб чиқувчилар ракета ҳозирги мавжудлардан 17 баравар тезроқ бўлишига ишонтиришди“ дейди АҚШ Президенти.

Трамп, шунингдек, ўз рақибларидаги ракеталарни тарифлаб ўтди. АҚШда ишлаб чиқариладиган ракета ҳаммасидан тезроқ бўлишига ишонтирди.

“Агар Россияда беш баравар тезроқ ракеталар борлигини эшитган бўлсангиз, Хитой ундан беш ёки олти марта тезроқ ракеталар устида ишламоқда. Мамлакатимизда 17 маротаба тезроғи ишлаб чиқилади“, дейди Трамп.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва Россия ядро ракеталарни қисқартириш ҳақидаги шартномадан чиққан. Шундан сўнг “ракеталар пойгаси“ қисман бошланган.

 
 

Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Дональд Трамп Ракета

Баҳолаганлар

273

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг