Трамп суиқасд иши бўйича ФҚБга гувоҳлик беради – CNN
Олам
−
29 Июль
3748АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Пенсильванияда унга суиқасд уюштиришга уриниш бўйича Федерал қидирув бюроси (ФҚБ)га гувоҳлик беришга рози бўлди. Бу ҳақда бюро вакилига таяниб, CNN хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, бундай ҳолларда жабрланувчиларнинг кўрсатувлари стандарт тартиб ҳисобланади, аммо бўлим жабрланувчини мажбурлашга ҳақли эмас. Трамп сўроқ қилинадиган сана ҳақида маълумот ҳозирча тақдим этилмаган.
CNN'га кўра, қотил жиноят содир этишдан олдин мамлакат раҳбарларининг ҳаётига суиқасдлар ҳақидаги маълумотларни ўрганган.
Бундан ташқари, ФҚБ хабар беришича, ҳужумчи 2023 йилнинг баҳоридан буён ўқотар қуроллар билан боғлиқ 25 дан ортиқ харидларни амалга оширган, шунингдек, қўлбола портловчи қурилмалар ишлаб чиқариш учун бутловчи қисмларни ҳам сотиб олган.
Маълумот учун, АҚШнинг собиқ президенти 13 июль куни Пенсильвания штатининг Бутлер шаҳрида сайловолди ташвиқоти митингида яраланган эди. 20 ёшли йигит сиёсатчига қарата ўқ узган. Ўқ Трампнинг қулоғининг тепасига тегган. Отишма оқибатида 50 ёшли митинг иштирокчиси ҳалок бўлди, яна икки киши яраланди. Ҳужумчи хавфсизлик кучлари томонидан отиб ўлдирилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Дональд Трамп ўзига суиқасд уюштирилган Бутлер шаҳрида навбатдаги сайловолди ташвиқоти митингини ўтказиши айтилганди.
LiveБарчаси