Трамп суд қилинадиган сана эълон қилинди

Олам

image

АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп устидан махфий ҳужжатларни ноқонуний сақлаш иши бўйича суд жараёни келгуси йилнинг 20 майидан бошланадиган бўлди. Бундай қарорни Флорида штати, Форт-Пирс шаҳар округи судьяси Эйлин Канно чиқарди. 

Трампнинг матбуот котиби суд жараёни учун белгиланган сана собиқ президент ва унинг юридик жамоасига жиноий ишга қарши курашни давом эттириш имконини беришини айтган бўлса, унинг адвокатлари ушбу санага норозилик билдириб, мижозига қарши ҳар қандай суд жараёни 2024 йил ноябрда бўлиб ўтадиган АҚШ президентлик сайловларидан кейингина ўтказилиши кераклигини таъкидлаган. 

Қайд этиш жоизки, шу йилнинг 8 июнь куни Трампга саккизта банд бўйича айблов эълон қилинган. Прокуратуранинг фикрича, собиқ президент ундан махфий ҳужжатларни қайтариб олишга уринган амалдорларга материалларни шахсан ўзи топширмоқчилигини айтиб, ёлғон гапирган. Шундан сўнг Трамп айбини тан олишдан бош тортган. 

Маълумот учун, АҚШнинг собиқ раҳбари Оқ уйни тарк этаётган вақтда махфий ҳужжатлар солинган ўнлаб қутиларни ўзи билан олиб кетган ва уларни Палм-Бичдаги (Флорида штати) Мар-а-Лаго қароргоҳида сақлаган. Трамп махфий ҳужжатлар солинган қутиларни уйининг турли жойларида, жумладан, бал ўтказиладиган зал, ювиниш хонаси ва душ, ҳожатхона, ёрдамчисининг хонаси, ётоқхона ва ошхонада сақлаган. Шу сабабли АҚШ собиқ Президенти махфий ҳужжатлар билан ишлаш қоидаларини бузганликда айбланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Трамп махфий ҳужжатлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг