Трамп штаби сайлов юзасидан судга мурожаат қилди

Олам

image

АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трампнинг штаб-квартираси Жоржия штати судига овозларни ҳисоблашни тўхтатишни талаб қилиб, даъво аризаси билан мурожаат қилди. Бу ҳақда “Associated Press” маълум қилмоқда.

Аввалроқ Трампнинг штаб-квартираси овозларни санашни кузатиб бориш имконияти йўқлиги сабабли, Мичиган ва Пенсильвания штатларида ҳисоблашни тўхтатиб қўйиш тўғрисида судга мурожаат қилган эди.

Шунингдек, амалдаги Президентнинг тарафдорлари Висконсин штатидаги овозларни ҳам қайта санашни талаб қилмоқда.

Аввалроқ, Дональд Трамп АҚШ сайлов тизимига зарар етгани ҳақида гапирган эди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Трамп сайлов

Баҳолаганлар

491

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг