Трамп сайловда ғалаба қозонса, Россия ва Украинани музокараларга мажбурламоқчи

Олам

image

Дональд Трамп агар 2024 йил ноябрида бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида ғалаба қозонса, томонларни тинчлик музокараларига қайтишга мажбурлаш учун Россия ва Украинага босим ўтказиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда манбаларига таяниб, “Bloomberg” хабар берди. 

Маълумотларга кўра, сиёсатчининг маслаҳатчилари Трампнинг эҳтимолий янги президентлик муддати бошида Россия ва Украинани музокара столига “ўтказиш” имкониятини муҳокама қилган.

“Украинанинг музокараларга қайтиш қарорига АҚШ ҳарбий ёрдамини тўхтатиш ҳақидаги ваъда таъсир қилиши мумкин”, дейди унинг бир маслаҳатчиси

Ўз навбатида, Россияга АҚШнинг Киевни қўллаб-қувватлашини кучайтириш билан таҳдид қилиш мумкин.

“Трампнинг бир қанча маслаҳатчилари, жумладан Ларри Кудлоу ва Роберт О'Брайен ҳам Путиннинг урушни давом эттириш қарорига таъсир кўрсатиш учун Россия Марказий банкига нисбатан санкцияларни кучайтиришни омма олдида тарғиб қилди”, дейилади “Bloomberg” хабарида.

Агентлик манбаларининг қўшимча қилишича, ҳозирча Трамп жамоасидан ҳеч ким россиялик ва украиналик воситачилар билан музокаралар олиб бормаяпти, чунки АҚШ қонунчилиги хусусий ташкилотларга мамлакат ҳукумати номидан бундай даражада музокаралар олиб боришни тақиқлайди.

Бундан ташқари, Трампнинг иттифоқчилари Шимолий Атлантика шартномасининг 5-моддаси фақат мудофаа харажатлари мақсадларига эришган мамлакатларга тааллуқли бўладиган “икки босқичли НАТО” ғоясини муҳокама қилмоқда.

Трампнинг баъзи иттифоқчилари ҳам НАТОнинг ортда қолган мамлакатларига янги тарифлар жорий этиш тарафдори.

“Bloomberg”нинг ёзишича, агар бу ташаббуслар амалга оширилса, улар АҚШнинг ўн йилликлар давомидаги ташқи сиёсатини тубдан ўзгартиради ва Совуқ урушдан бери Европа хавфсизлигини белгилаб берган НАТОнинг бўлинишига олиб келади.

Эслатиб ўтамиз, Россия раҳбари Владимир Путин  журналист Павел Зарубин билан суҳбатда Москва АҚШ Президенти лавозимига Дональд Трампдан кўра Жо Байденни афзал кўришини айтганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг