Агар Байден АҚШ сайловларида ғалаба қозонса, Россия учун яхши бўлади – Путин
Олам
−
15 Февраль
12025Россия раҳбари Владимир Путин Москва АҚШ Президенти лавозимига Дональд Трампдан кўра Жо Байденни афзал кўришини айтди. Бу ҳақда у журналист Павел Зарубин билан суҳбатда сўз очди.
Зарубин Путиндан "Биз учун ким яхшироқ, Байден ёки Трамп?" дея сўраган.
“Байден. У тажрибалироқ, олдиндан айтиш мумкин, эски формация сиёсатчиси. Аммо биз Америка халқи ишонадиган ҳар қандай АҚШ раҳбари билан ҳамкорлик қиламиз”, деб жавоб берган Путин.
Россия Президентидан Байденнинг соғлиғи ҳақидаги хабарларга қандай муносабатда экани ҳам сўралган.
Путиннинг сўзларига кўра, бунга АҚШдаги сайлов кампанияси сабаб бўлмоқда.
“Менимча, АҚШда ички сиёсий кампания, сайлов кампанияси тобора кучайиб бормоқда. У тобора ўткир шаклга кирмоқда. Биз эса бу жараёнга аралашишимиз ноўрин. Қаранг, мен уч йил олдин Байден билан Швейцарияда учрашганман. Ўшанда ҳам уни лаёқатсиз дейишарди. Мен шунга ўхшаш нарсани кўрмадим. У қоғозига қаради, мен ўзимникига қарадим. Вертолётдан тушаётиб, бошини урганига келсак. Ахир ким ҳам бошини қаёққадир уриб олмаган?”дейди Президент.
Унинг қўшимча қилишича, АҚШ маъмуриятининг ҳозирги позицияси жуда зарарли ва нотўғри.
“Бу ҳақда мен бир пайтлар Президент Байденга айтганман”, дея хулоса қилган Путин.
LiveБарчаси