300 йиллик 2 млрд сўмга тенг ноёб маданий бойликлар чегарада тўхтатилди
Жамият
−
30 Октябрь 2019
4745Сирдарёда умумий қиймати 2 млрд сўмдан ортиқ бўлган ноёб маданий бойликларнинг Ўзбекистон олиб чиқиб кетилиши тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси Матбуот хизмати хабар тарқатди.
“Сирдарё” чегара божхона постида шубҳали кўринган Х.Д. бошқарувидаги Lacetti автомобили ва унинг тиркамасидаги юклар холислар иштирокида текширилган.
Натижада, ушбу шахс декларацияда кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, Маданият вазирлигининг тегишли рухсатномаси бўлмаган, 32 дона турли кўринишдаги ҳайкаллар, 1 дона икона, 1 дона хоч, 12 дона кўза ҳамда 1 дона вазаларни яширинча олиб чиқмоқчи бўлганлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Бадиий экспертиза хулосасига кўра, ушбу маданий бойликлар XVII аср охири – XVIII аср бошларида Хитой давлати ҳамда XIX аср охири ва XX аср бошларида Ғарбий Европа давлатларида ишлаб чиқарилганлиги ва уларнинг умумий қиймати 2 миллиард сўмдан ортиқни ташкил этиши маълум бўлди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
LiveБарчаси