Трамп: Россия ва Саудия тез орада нефть нархи бўйича келишиб олади
Олам
−
02 Апрель 2020
5695Россия ва Саудия Арабистони нефть нархи бўйича қандайдир келишув устида иш олиб боряпти, деб ҳисобламоқда АҚШ Президенти Дональд Трамп. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
“Россия, Саудия Арабистони, ўйлашимча, бир неча кундирки улар нимадир ишлаб чиқяпти... Негаки вазият (нефть нархининг ҳозирги ҳолати) Россия ва Саудия Арабистони учун жуда ёмон. Шунинг учун, улар келишса керак”, деган Трамп журналистларга.
Америка етакчиси шу кунларда икки давлат раҳбари билан ҳам телефонда мулоқот қилганини эслатиб, Россия Президенти Владимир Путин билан суҳбатини “жуда яхши” деб баҳолаган.
Нефть бозоридаги вазият
Жорий йилнинг март ойи бошида нефтга талабнинг тушиши ортидан нархлар ҳам икки баравар пасайди. Бунга коронавирус пандемияси ҳамда OPEC+ келишуви бўйича Россия ва Саудия Арабистонининг муросага келолмагани сабаб бўлди.
Натижада бунгача нефть қазиб олиш ва ишлов бериш бўйича амалда бўлган чекловлар бекор бўлди. Саудия Арабистони расман суткалик нефть қазиб олиш ҳажмини кўпайтира бошлади. Бу ҳам ўз навбатида нефть нархига салбий таъсир қилмай қолмади.
Айни вақтда Brent маркали нефт нархи 6,02 фоизга қимматлашиб бир баррели 26,23 долларга баҳоланяпти. WTI нефти нархи 4,87 фоизга кўтарилиб, бир баррели 21,30 долларга тенг бўлиб турибди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь