Трамп Республикачилар партиясидан президентликка номзод сифатида кўрсатилди

Олам

image

АҚШ Республикачилар миллий қурултойи делегатлари 5 ноябрь куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида Дональд Трампни АҚШ президентлигига номзод сифатида кўрсатиш учун овоз берди.

Сиёсатчи Милуокидаги (Висконсин) қурултойида Республикачилар партияси делегатларининг аксарияти томонидан қўллаб-қувватланди.

Овоз бериш асосан расмий характерга эга бўлди: 4 июнь куни якунланган ички партиявий сайловлар натижаларига кўра, Трамп ўзининг асосий рақибларини (АҚШнинг БМТдаги собиқ элчиси Никки Хейли, Калифорния губернатори Рон ДеСантис, тадбиркор Вивек Рамасвами – уларнинг барчаси охир-оқибат пойгадан чиқиб кетишди) ишончли тарзда мағлуб этиб, Республикачилар партиясининг деярли рақобатсиз номзодига айланди.

Трамп Огайо штатидан республикачи сенатор Жеймс Девид Венсни АҚШ вице-президентлигига номзод сифатида кўрсатаётганини маълум қилди.

Республикачиларнинг миллий қурултойи 18 июлга қадар давом этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Трамп

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made