Трамп Путин билан қачон гаплашиши маълум бўлди
Олам
−
17 Март
5941Россия Президенти Владимир Путиннинг Америка Қўшма Штатлари етакчиси Дональд Трамп билан телефон орқали мулоқоти эртага, 18 март куни бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бу ҳақда Кремль воизи Дмитрий Песков журналистлар билан бўлиб ўтган брифинг чоғида маълум қилди.
Кремль вакили Путин ва Трампнинг бўлажак суҳбати ҳақидаги асосий тафсилотларини ошкор қилмай суҳбатнинг санаси ҳақидаги саволга жавоб берган.
“Ҳа, ҳақиқатан ҳам шундай. Сешанба куни шундай суҳбат тайёрланяпти”, деган Дмитрий Песков.
Аввалроқ, АҚШ етакчисининг махсус вакили Стивен Уиткофф Дональд Трамп ва Владимир Путин ўртасидаги телефон суҳбати яқин кунларда бўлиб ўтиши мумкинлигини айтганди. Кейинчалик Трампнинг ўзи ҳам 18 март куни Россия Президенти билан суҳбатлашишни режалаштираётганини ва суҳбат давомида Украина можароси доирасидаги ҳудудий ва инфратузилмавий масалаларга алоҳида эътибор қаратмоқчи эканини айтди.
Эслатиб ўтамиз, 13 март куни АҚШ Президенти Дональд Трамп россиялик мавқедоши Владимир Путин билан музокаралар ўтказгани ҳақида маълум қилганди. Трамп Украинанинг айнан Курск вилоятидаги қўшинларини сақлаб қолиш ҳақида сўраган.