Трамп президентликдан кетгунга қадар қандай ишламоқчилигини айтди
Олам
−
10 Январь 2020
10132АҚШ Президенти Дональд Трамп давлат раҳбари бўлиб турган вақтда Америка ҳеч қачон қилмадйиган учта ишни маълум қилди. У бу ҳақда Twitter`даги саҳифасида ёзиб қолдирган.
Трамп уч нарса деганда АҚШ душманлари учун ўзини оқламаслиги, америкаликларни ҳимоя қилишда иккиланишсиз чора кўрилиши ва террорга тоқат қилмасликни назарда тутган.
“Менинг администрациямда биз Америка душманлари учун ўзимизни оқламаймиз, америкаликлар ҳаётини ҳимоя қилишда иккиланмаймиз ва терроризмни енгиш учун ҳаракатни тўхтатмаймиз”, деган Трамп.
Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп Ироқдаги Америка ҳарбий базаларига Эрон ҳужум қилганидан кейин берган баёнотида уруш бўлмаслиги, унинг ўрнига иқтисодий санкциялар кучайтирилишини маълум қилганди.
LiveБарчаси