Трамп отишмадан кейин баёнот берди (видео)
Олам
−
09:51 6376 2 дақиқа
АҚШ Президенти Дональд Трамп Вашингтондаги отишма ҳодисасидан сўнг Оқ уйда брифинг ўтказиб, воқеа тафсилотларини маълум қилди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.
Унинг айтишича, ҳужумчи ўзи билан бир нечта қурол олиб келган ва унинг асосий нишони Президентнинг ўзи бўлиши ҳам мумкин. Ҳодиса хавфсизлик назорати пунктида содир бўлган.
Трампнинг таъкидлашича, АҚШ Махфий хизмати ходимлари тезкор ва жасорат билан ҳаракат қилиб, ҳужумчини зарарсизлантирган. У хавфсизлик ходимларини юқори профессионал даражаси учун алоҳида мақтаган.
Президентнинг сўзларига кўра, ҳодиса вақтида Махфий хизмат ходимларидан бири яраланган. У яқин масофадан кучли қуролдан ўқ еган, бироқ бронжилет уни сақлаб қолган. Трамп жароҳатланган ходим билан суҳбатлашганини ва унинг ҳолати яхши эканини билдирган.
Шунингдек, Президент гумонланувчи қўлга олинганини маълум қилган. Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот органлари унинг уйида тинтув ўтказиш ва бошқа тергов ҳаракатларига тайёргарлик кўрмоқда.
Трампнинг айтишича, гумонланувчига нисбатан отишма, ноқонуний қурол сақлаш ва бошқа моддалар бўйича бир нечта айбловлар қўйилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, отишма Washington Hilton меҳмонхонасида Оқ уй мухбирлари ассоциациясининг кечки овқати вақтида юз берган. Ҳодиса содир бўлган илк сонияларда Трамп ва вице-президент Жей Ди Вэнснинг эвакуация қилинаётгани акс этган видеолар ҳам ижтимоий тармоқларда тарқалган.
Ҳужумни содир этган шахс – 31 ёшли Коул Томас Аллен бўлиб, у Калифорния штатининг Торранс шаҳрида яшайди. Бироқ бу маълумот ҳозирча расмий ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан тасдиқланмаган, тергов давом этмоқда.
Live
Барчаси