Трамп Оқ уйдаги фаолияти ҳақида китоб ёзади
Олам
−
07 Декабрь 2021
3446АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп давлат раҳбари сифатидаги тўрт йиллик фаолияти ҳақида мемуар ёзмоқда. Бу ҳақда у “Newsmax TV” каналига берган интервьюсида айтиб ўтган.
“Ҳа, мен уларни (хотираларимни) ёзяпман. Кўрасиз бу жуда кучли нарса бўлади”, дейди у журналистнинг саволларига жавоб берар экан.
Шунингдек, Трамп ўзининг бўлажак китоби нашриётларда катта қизиқиш ўйғотганини қўшимча қилиб ўтган. Бироқ, АҚШнинг 45-Президенти китобини нашр этиш муддатини ҳамда унда ёритилиши мумкин бўлган мавзу ҳақида фикр билдирмаган.
Маълумот ўрнида, Трамп 2017 йилдан 2021 йилгача АҚШ Президенти лавозимида фаолият юритган. У ҳаёти давомида ўндан ортиқ китобларни чоп этган. Улардан энг машҳури журналист Тони Шварц билан ҳаммуаллифликдаги "The Art of the Deal" китоби. Нашр қилинганидан кейин у 1 миллион нусхадан кўпроқ сотилган ва “The New York Times bestseller”лари рўйхатида уч ойдан кўпроқ вақт давомида турган.