Трамп Малайзияга рақс билан кириб борди (видео)
Олам
−
26 Октябрь 6327 1 дақиқа
АҚШ Президенти Дональд Трамп бугун, 26 октябрь куни Куала-Лумпурда қизил гилам билан кутиб олинди. Air Force One самолёти қўнгач, Америка ва Малайзия байроқларини кўтарган махсус мезбонлар Президентни қўл силкиб кутиб олди.
Трамп самолётдан тушиб, Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим билан илиқ саломлашди ва фахрий қоравул сафидан ўтиб юқори мартабали амалдорлар билан кўришди.
Шу пайтда миллий мусиқа янгради ва анъанавий кийимдаги раққосалар чиқиш қилди. Президент улар томон йўналиб, мусиқа садоларига ҳамоҳанг равишда белини тебрaтди, қўлларини кўтариб бироз рақсга тушди – бу қисқа, лекин ёдда қоларли лаҳза бўлди.
Трамп қўлида Америка ва Малайзия байроқларини ушлаб, табассум билан йиғилган оммани қарши олди ва кейин кортежига йўналди.
Трамп Осиёдаги икки минтақавий саммитда иштирок этади, у ерда Хитой раҳбари Си Цзиньпин ҳамда бошқа етакчилар билан учрашувлар режалаштирилган.
Трамп Хитой раҳбари билан бўладиган музокараларда “кенг қамровли келишув”га эришишни умид қилмоқда. Бу музокаралар икки мамлакат ўзаро янги савдо чекловларини жорий этганидан кейин ўтказилмоқда, бу эса бир неча ойлик нисбий барқарорликни бузди ва икки етакчи иқтисодиёт ўртасидаги муносабатларни яна нозик аҳволга солди.
Live
Барчаси