Трамп мағлубиятга кўникмоқда – ОАВ

Олам

image

АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трамп 3 ноябрдаги сайловларда мағлуб бўлганини тор доирада тан олмоқда, аммо ўзига кўпроқ эътиборни жалб қилиш учун буни очиқчасига айтмаяпти. Бу ҳақда кеча, 5 январь куни “Politico” газетаси ўз манбаларига асосланиб, хабар берди.

Маълум қилинишича, Америка раҳбари Сенат ва АҚШ Конгресси Вакиллар Палатаси қўшма мажлисда сайланган Президент Жозеф Байденнинг ғалабасини маъқуллашини ҳам тушуниб турибди. 

Нашр манбасига кўра, Оқ уй раҳбари президентлик сайловларидаги мағлубиятдан “шунчаки кўнгли қолганини” тан олган. Дональд Трамп мағлубиятига сўнгги ҳафталарда тўлиқ кўника бошлаган. 

Шунингдек, Трамп Вашингтонни тарк этиш ва Флорида штатидаги Мар-а-Лаго кўчмас мулкига бориш бўйича режани ёрдамчилари билан муҳокама қилган. У шунчаки кўпроқ эътиборни жалб қилиш учун сайловларда қаллоблик борлигини таъкидлашда давом этмоқда.

“Ушбу ҳаракатлардан мақсад – ўзига нисбатан қизиқиш уйғотиш ва янгиликларнинг муҳокама марказида бўлиш”, деб тушунтирган нашр манбаси.

Эслатиб ўтамиз, АҚШда 2020 йилнинг ноябрь ойида Президент сайлови бўлиб ўтди. Унда ғолибликни Демократлар партиясидан номзод Жо Байден қўлга киритди. Ҳисоб-китобларга кўра, у 306 та сайловчи коллегиялар овозини, Трамп эса 232 та овоз олган. Ғолиб бўлиш учун 270 овоз етарли эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Трамп сайлов

Баҳолаганлар

129

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг