Трамп маъмурияти Россиядаги иккита консулликни ёпишга қарор қилди
Олам
−
19 декабр 2020 4280 1 дақиқа
АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти Конгрессга Россиядаги Американинг иккита консуллигини ёпиш ҳақида маълум қилган. Бу ҳақда AP хабар бермоқда.
Унга кўра, 10 декабрь куни Давлат департаменти конгрессменларга Владивостокдаги консулликни бутунлай ёпиб қўйишини ва Екатеринбургдаги консуллик ўз ишини тўхтатишини айтган.
Агентликнинг хабарнома нусхасига асосланиб, хабар беришича, ёпилиш Россия Ҳукуматининг 2017 йилда Россияда ишлашга рухсат берилган америкалик дипломатлар сонини чеклаш тўғрисидаги қарори билан боғлиқ. Қарор шу сабабли пайдо бўлган кадрлар муаммосига жавоб тариқасида қабул қилинган.
Live
БарчасиУкраина Қримда дронлар парадини уюштирди
07 август