Трамп Конгресснинг қарори устидан судга мурожаат қилди

Олам

image

Америка Қўшма Штатларининг собиқ Президенти Дональд Трамп судга мурожаат қилиб, уни Капитолийга (у ерда АҚШ Конгрессининг қароргоҳи жойлашган) ҳужум иши бўйича Конгресснинг Вакиллар палатасининг махсус қўмитаси олдида гувоҳлик беришга мажбурловчи чақирув қоғозини бекор қилишни талаб қилди. Бу ҳақдаги тегишли ҳужжат кеча, 11 ноябрь куни Флорида жанубий округи федерал судининг базасида эълон қилинган.

Трампнинг адвокати Дэвид Уоррингтон қўзғатган даъвода айтилишича, Конгресснинг узоқ йиллик прецеденти ва ҳокимиятлар бўлиниши амалиётига кўра, президентдан гувоҳлик талаб қилиш тақиқланган.

Даъво аризасида қайд этилишича, Трамп ушбу баҳсни қўмита билан ҳал қилишга уриниб кўрган, бироқ муваффақиятсизликка учраган, шунинг учун судга боришга мажбур бўлган.

Жорий йилнинг 21 октябрь куни АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг 2021 йилнинг 6 январида Капитолийга бостириб киришини текшираётган махсус қўмитаси Трампга ҳужжатларни топшириш ва қонунчиларнинг ушбу воқеалар бўйича саволларига жавоб беришини талаб қилиб, чақирув қоғози юборган. Қонунчилар Трампдан шу йилнинг 14 ноябрь куни гувоҳлик беришни талаб қилган.

Собиқ Президентнинг даъвосини кўриб чиқишнинг санаси ҳали аниқ белгиланмаган. Ҳужжатда айтилишича, Трамп Конгресс олдида гувоҳлик беришга чақирилишидан мутлақ иммунитетга эга ва у буни 14 ноябрь куни Конгрессга келмаслиги учун асос сифатида ишлатиши мумкин. 

Трампнинг ҳимоячилари АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери, Капитолийга бостириб кириш ишини тергов қилиш бўйича қўмита аъзолари ҳамда Конгресснинг бутун Вакиллар палатасига судга чақирув қоғози юборишни талаб қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп

Баҳолаганлар

96

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг