Трамп Хитойдаги парадда Путин ва Си Цзиньпин билан учрашиши мумкин – “Times”
Олам
−
18 Июль 7633 2 дақиқа
АҚШ Президенти Дональд Трамп сентябрь ойи бошида Хитой раҳбари Си Цзиньпин ва Россия Президенти Владимир Путин билан учрашиш учун Пекинга таклиф қилиниши мумкин. Бу ҳақда Британиянинг “The Times” газетаси хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, АҚШ ва Хитой ўртасидаги қатор савдо битимлари Трампни Пекинга нисбатан душманлик йўлини қайта кўриб чиқишга мажбур қилган, бу эса Америка етакчисининг Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги шарафига Хитой пойтахтига ҳарбий парадга таклиф қилиниши мумкинлиги ҳақидаги тахминларга сабаб бўлган.
Аввалроқ Россия Президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков Путин Хитойга август охири – сентябрь ойи бошида ташриф буюриши ва у ерда Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг йиллигига бағишланган тадбирларда иштирок этишини маълум қилганди.
Маълумот учун, 3 сентябрь куни Пекинда Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги ва Хитой халқининг Япония агрессиясига қарши кураш уруши шарафига ҳарбий парад бўлиб ўтади. Парадда Хитой ўз арсеналидаги ўзи ишлаб чиқарган ускуналарини намойиш этади.
Эслатиб ўтамиз, июль ойи бошида “Bloomberg” нашри манбаларига таяниб, АҚШ Президенти Дональд Трамп кузда Америка компаниялари раҳбарлари билан Хитойга бориши мумкинлигини хабар қилганди. Америка маъмурияти вакиллари Оқ уй раҳбарига 2025 йилда Хитойга бўлиши мумкин бўлган сафарда ҳамроҳлик қилишдан манфаатдорми ёки йўқлигини билиш учун айрим компаниялар раҳбарлари билан боғланган.
Live
Барчаси