Трамп Қозоғистонга ташрифни истисно қилмади

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп келажакда Қозоғистонга ташриф буюриши мумкинлигини инкор этмади. Бу ҳақда Оқ уй раҳбари кеча, 6 ноябрь куни C5+1 саммити чоғида журналистлар саволига жавобан айтиб ўтди. 

“Қозоғистон ва АҚШ авиация, минераллар ва рақамли технологиялар соҳаларида 17 миллиард доллардан ортиқ қийматдаги янги келишувларни имзолади. Сизнинг фикрингизча, ушбу ҳамкорликнинг қайси соҳаси энг муҳим? Иккинчи савол.  Президент Трамп, қачон сиз АҚШ Президенти сифатида биринчи бўлиб Қозоғистонга ташриф буюрганингизни эълон қилишимиз мумкин? Қачон сиз бизнинг меҳмонимиз бўласиз?”, дея сўраган қозоғистонлик журналист Трампдан. 

Америкалик етакчи бундай имкониятни истисно қилмаслигини билдирган.

“Мен бундай имкониятни истисно қилмайман. Мен барча соҳалар жуда муҳим деб ҳисоблайман. Бир йил ичида нима бўлишини ҳеч қачон билмаймиз. Мамлакатингизда катта табиий ресурслар мавжуд ва сизнинг Президетингиз жуда ажойиб”, деган Трамп. 

Эслатиб ўтамиз, бу Трампнинг Қозоғистонга бориши ҳақида биринчи марта сўз очиши эмас. Жорий йилнинг 7 август куни Оқ уйда журналистлар саволига жавобан ҳам Трамп Қозоғистонга ташриф буюриши эҳтимоли борлигини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Дональд Трамп

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг