Трамп Ироқ ва Афғонистондаги АҚШ қўшинини қисқартиради

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп Ироқ ва Афғонистонда америкалик ҳарбийлар сонини қисқартиришга қарор қилди. Бу ҳақда АҚШ Президенти администрациясидаги юқори мартабали амалдор маълум қилди. Бу ҳақда "Reuters" хабар берди.

“Вакил эртага Ироқда келгусида ҳарбийларни олиб чиқиш тўғрисида, яқин вақтларда эса Афғонистонга тааллуқли бошқа бир хабар эълон қилиниши кутилаётганини маълум қилди”, дейилади хабарда.

Ироқда 5 200 ва Афғонистонда 8 600 нафар АҚШ ҳарбийлари бор. Тахминларга кўра, афғон диёридаги америкалик аскарлар сони 4 минг нафаргача қисқаради.

Маълумот учун, ўзидан олдинги Президентлар бошлаган Ироқ ва Афғонистондаги урушларни тугатиш Трампнинг сайловолди дастуридаги асосий банд бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп

Баҳолаганлар

67

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг