Трамп ФҚБ олиб қўйган ҳужжатлар қайтарилишини талаб қилди

Олам

image

АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп Федерал қидирув бюросини (ФҚБ) Мар-а-Лагодаги қароргоҳида тинтув ўтказиш чоғида олинган ҳужжатларни зудлик билан қайтаришга чақирди. Бу ҳақда Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида маълум қилди, деб хабар беради ТАСС нашри.

Маълум бўлишича, Федерал қидирув бюроси ўзининг машҳур рейди пайтида адвокат-мижоз материаллари қутиларини (адвокат ва мижознинг махфий ҳамкорлиги тўғрисида), шунингдек, “ижро этувчи ҳокимият” материалларини (АҚШ Президенти ва бошқа ижро ҳокимияти вакилларининг судлар ва қонун чиқарувчи органлардан маълум махфий хабарларни яшириш ҳуқуқи) олиб кетган.

“Буни улар олмасликлари керак эди. Бу ҳужжатларни олиб кетилган жойга зудлик билан қайтаришингизни сўрайман”, дейди собиқ Президент.

Эслатиб ўтамиз, Доналд Трамп жорий йилнинг 8 август куни ФҚБ агентлари унинг Флоридадаги қароргоҳида тинтув ўтказгани ҳақида хабар берган эди.

Шундан сўнг, Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) АҚШнинг собиқ Президенти Доналд Трампнинг Флоридадаги мулкида ядровий қуролга оид махфий ҳужжатларни қидиргани ҳақида хабарлар тарқалди. Кейинроқ ФҚБ Трампнинг қароргоҳидан 11 та махфий ҳужжат топгани, уларнинг орасида “ўта махфий” таснифидаги материаллар ҳам борлиги маълум бўлди. 

Қайд этиш керакки, жорий йил бошида Миллий архив Трамп Флоридадаги шахсий қароргоҳига 15 қути президентлик ёзувларини олиб кетганини айтган эди. Тахминларга кўра, қутиларда “миллий хавфсизликка оид махфий маълумотлар” ҳамда Трамп ва хорижий давлат раҳбарларининг расмий ёзишмалари бўлган.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Трамп

Баҳолаганлар

70

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг