Трамп даврида уруш тезроқ тугайди – Зеленский
Олам
−
16 Ноябрь
3831Украина Президенти Владимир Зеленский АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп маъмурияти даврида уруш тезроқ тугашига ишонч билдирди. Бу ҳақда кеча, 15 ноябрь куни “Suspilne Novyny” хабар берди.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, у Трамп билан конструктив муносабатда бўлган ва Украина томони дунёга нисбатан ўз қарашларини аниқ тақдим этиш имкониятига эга бўлган.
Журналистнинг Трамп Украинани Россия билан музокараларда иштирок этишини талаб қилганми ёки йўқми деган саволига жавобан Зеленский “Биз мустақил давлатмиз ва бу уруш давомида ўз халқимиз ва мен шахсан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан музокаралар олиб бормоқдамиз. Шунингдек, давлатлар билан ҳам, Трамп билан ҳам, Байден билан ҳам, Европа етакчилари билан ҳам” дея жавоб берган.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, Киев учун адолатли тинчлик жуда муҳим, шунинг учун “Украинага қўйилган адолатсизлик туфайли энг яхшисини йўқотдик” деган туйғу йўқ.
Шу билан бирга, Президентнинг таъкидлашича, Трамп маъмурияти даврида уруш тезроқ тугайди ва у бунга ишонади.
“Уруш тугайди, лекин аниқ санаси йўқ, албатта, ҳозир Оқ уйни бошқарадиган бу жамоанинг сиёсати билан уруш тезроқ тугайди. Бу уларнинг жамиятга берган ваъдаси. Шу боис улар учун ҳам бу жуда муҳим”, деган Украина раҳбари.
Трамп Украина масаласини сайлов кампанияси давомида асосий масалалардан бирига айлантирди. У 2025 йил 20 январь куни бўлиб ўтиши режа қилинган инаугурациясидан олдин вазиятни ҳал қилиш режаларини эълон қилади. Қўшма Штатларда биринчи овоз бериш натижалари эълон қилинганидан сўнг, ғалаба нутқи билан тарафдорларига мурожаат қилган Трамп “барча урушларни тўхтатиш” ниятини билдирди, бироқ аниқ ташаббусларни илгари сурмади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп ва Украина раҳбари Владимир Зеленский ўртасидаги телефон суҳбати ҳақида хабар берилганди. Трамп ва Зеленский ўртасидаги суҳбат тахминан 25 дақиқа давом этганди. Украина Президенти республикачини президентлик сайловидаги ғалабаси билан табриклаган ва Трамп бунга жавобан Киевни қўллаб-қувватлашини айтганди.
LiveБарчаси
Жиззахда қимор ўйнаганлар қўлга олинди.
16 Ноябрь