Трамп Байденни АҚШни камбағал давлатга айлантирганликда айблади

Олам

image

Америка маъмуриятининг амалдаги раҳбари демократ Жо Байден Қўшма Штатларни бошқалардан ёрдам сўрашга мажбур бўлган “камбағал мамлакат”га айлантирди. Бу ҳақда АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп Флоридадаги талабалар конференциясида сўзлаган нутқида таъкидлади.

“Атиги икки йил ичида биз энг кучли давлатдан (жуда кучли ва қудратли эдик) дунёда тан олиниши ва ҳурмати жиҳатидан заиф [мамлакат]га айландик. Ҳеч ким ҳурмат қилмай қўйди. Икки йил олдин биз энергия масаласида мустақил ва ҳатто ҳукмрон ҳам эдик. Бу борада Саудия Арабистони ҳамда Россияни ортда қолдиришга яқинлашаётгандик”, дея таъкидлади у.

Трамп ўзининг маъмурияти остида АҚШ энг катта иқтисодга эга эканлигини ҳам қўшимча қилди.

“Энди биз камбағал давлатмиз. Байден тиз чўкиб, дунёдан энергия манбаларини сўраб, ёрдам сўраб юрган камбағал мамлакат”, деди собиқ Президент.

Аввалроқ, Дональд Трамп 2024 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида иштирок этиш бўйича ўз қарорини аллақачон қабул қилганини айтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп

Баҳолаганлар

415

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг