Tрампнинг “аср келишуви” қисқа сатрларда
Жамият
−
29 Январь 2020
7843AҚШ Президенти Дональд Tрамп Оқ уй матбуот анжуманида “юз йиллик” битимининг тафсилотларини маълум қилди.
AҚШ Президенти Дональд Tрампнинг Исроил ва Фаластин ҳақидаги режасида Фаластин давлатида AҚШ элчихонасини очишни кўзда тутилган.
"Aср келишуви" амалга ошиши билан Фаластиннинг майдонини икки баравар ортиши ва мамлакатда 1 миллионга яқин иш ўринлари яратилиши керак.
Фаластинликлар Исроилга қарши террорни ҳамда ҲАМАСни қўллаб-қувватлашни тўхтатиши керак. Tрампнинг сўзларига кўра, унинг таклифи Фаластиннинг тўлиқ ҳуқуқли давлатни шакллантириш учун сўнгги имконият.
Бундан ташқари, AҚШ Исроилнинг Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида жойлашган аҳоли пунктларини тан олиш ниятида. Вашингтон, шунингдек, яҳудий давлатининг пойтахти ажралмас бўлиши кераклигига рози. Яқин Шарқда янги турар-жой режасини амалга ошириш учун бошқа давлатлар билан ишлашга тайёр.
LiveБарчаси