Трамп АҚШни Суриядаги вазиятга аралашмасликка чақирди
Олам
−
07 Декабрь
4526АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Қўшма Штатларни Суриядаги воқеаларга аралашмасликка чақирди. Бу ҳақда у ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида ёзди.
“Сурия нотинчлик ичида, лекин у бизнинг дўстимиз эмас ва АҚШ у ерда ҳеч нарса қилмаслиги керак. Бу бизнинг урушимиз эмас, бу вазиятни ўз-ўзидан ҳал бўлишига имкон бериш керак. Аралашмаслик лозим”, деб ёзди Трамп.
Трампнинг сўзларига кўра, жангарилар яхши ташкиллаштирилган ҳужумлар орқали бир нечта шаҳарни эгаллаб олган ва Сурия Президенти Башар Асадни ағдариш учун катта қадам ташлашга ҳозирлик кўрмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Суриядаги Башар Асад режими кучлари Исроил билан чегарадош Ал-Қунайтра вилоятидаги постларини ташлаб кетаётгани хабар қилинган эди. Унга кўра, охирги 24 соат ичида суриялик исёнчилар Сурия жанубидаги, шунингдек, Исроил билан чегарага яқин жойлашган Даръа вилоятининг катта қисмини эгаллаб олган.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь