Трамп АҚШ жанубий чегарасида фавқулодда ҳолат эълон қилди
Олам
−
21 Январь
3393АҚШ Президенти Дональд Трамп иммиграция чораларини кучайтиришга олиб келадиган бир қатор фармонларни имзолади. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Хусусан, у АҚШнинг жанубий чегарасида фавқулодда ҳолат эълон қилди.
Қайд этилишича, бу чегара девори қурилишини якунлаш учун Пентагон ва мамлакат Қуролли кучларидан қўшимча ресурсларни йўналтиришни назарда тутади.
Шу билан бирга, Трамп “қонуний иммиграцияга рози эканлигини” таъкидлади.
Шу билан бирга, "The New York Times" Оқ уй раҳбари ўз президентлигининг биринчи соатида мигрантларнинг қонуний кириши учун мўлжалланган CPB One иловасини ёпиб қўйгани ҳақида хабар берган.
Эслатиб ўтамиз, Трамп лавозимга киришганидан сўнг Қўшма Штатлар томонидан бошқа мамлакатларга кўрсатиладиган ёрдам дастурларини 90 кунга тўхтатиш ҳақида фармонни имзолаганди. Шунингдек, у АҚШда туғилганлик ҳуқуқи асосида фуқаролик олишни чекловчи фармонни имзолади. Трамп собиқ президент Жо Байден маъмурияти томонидан Ғарбий Соҳилдаги исроиллик кўчманчиларга қарши жорий этилган санкциялар буйруғини бекор қилди.
LiveБарчаси