Трамп ақлий қобилият тестидан ўтди

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп Walter Reed номидаги миллий ҳарбий тиббиёт марказида тўрт соат ақлий қобилият бўйича тест топширди. Бу ҳақда Президентнинг ўзи кеча, 11 апрель куни Оқ уйда журналистлар билан ўтган учрашувда сўз очди.

Оқ уй раҳбари ҳозирги президентлик давридаги когнитив тестни муваффақиятли топширганини айтган.

“Барча саволларга тўғри жавоб берганимдан ташқари, сизга нима дейишни билмайман”, деган 78 ёшли Президент журналистларга.

Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Ливитт тиббий кўрик натижалари имкон қадар тезроқ эълон қилинишини маълум қилган.

Маълумот учун, Трампнинг саломатлиги ҳақидаги сўнгги батафсил ҳисобот 2018 йилда эълон қилинган. “The New York Times” газетаси АҚШдаги сайловлардан олдин янги маълумотларнинг йўқлиги тиббиёт мутахассисларини хавотирга солаётгани, чунки Трампнинг ёшидаги одамларда жиддий касалликлар бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзган эди. Улар орасида мутахассислар юрак касалликлари хавфини ва ёш ўтиши билан юзага келадиган когнитив қобилиятларнинг пасайишини таъкидлашган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ миллиардер, Х ижтимоий тармоғи эгаси Илон Маскнинг биографи Сет Абрамсон дунёнинг энг бой одами ақлини йўқотиб қўйиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Оқ уй

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг