Илон Маск ақлдан озмоқда – миллиардернинг биографи
Олам
−
08 Январь
22755Миллиардер, Х ижтимоий тармоғи эгаси Илон Маскнинг биографи Сет Абрамсон дунёнинг энг бой одами ақлини йўқотиб қўйиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда биограф ўзининг Х ижтимоий тармоғида пост қолдирган.
Гарвард университетида таҳсил олган биограф Маскнинг ўсиб бораётган стресси, руҳий касалликлар тарихи ва кучли гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиши туфайли “ақлдан озган” бўлиши мумкинлигини тахмин қилди.
“Мен Илон Маск ақлдан озган бўлиши мумкинлигига ишонаман,” деб ёзган у.
Маълум қилишича, у икки йилдан буён Маскниг феъл-атворини кузатиб келади.
“Мен Маскнинг биографиман. Сўнгги икки йил давомида унинг онлайн хатти-ҳаракатларини кузатиб бордим”, деган у.
48 ёшли Абрамсон Маскнинг руҳий ҳолати бутун дунё бўйлаб ёмон оқибатларга олиб келиши мумкинлигини қўшимча қилган.
Шунингдек, биограф тадбиркорнинг хавфли сиёсий ва иқтисодий қарорларни илгари суришидан огоҳлантирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франция Президенти Эммануэль Макрон Х ижтимоий тармоғи эгаси, миллиардер Илон Маскни Европа сиёсатига аралашганликда ва бутун дунё бўйлаб реакцион ҳаракатни қўллаб-қувватлаганликда айблаганди.
LiveБарчаси