Трамп 3 кун ичида Украина бўйича режасини ошкор қилади – NYP

Олам

image
Трамп маъмурияти Қримни Россияники деб тан олиши мумкин – “Bloomberg” north_east

Трамп маъмурияти Қримни Россияники деб тан олиши мумкин – “Bloomberg”

АҚШ Президенти Дональд Трампнинг режаси яқин уч кун ичида эълон қилиниши мумкин. Бу ҳақда “The New York Post” хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, у Европа қўшинларини Украинага жойлаштиришни ўз ичига олади. Ушбу режага кўра, Украина ўз ҳудудларининг 20 фоизидан воз кечиши керак.

“Кейинги уч кун ичида сизга тўлиқ маълумот бераман. Аммо биз Украина ва Россия бўйича жуда яхши учрашувлар ўтказдик... Кўрамиз, бу қандай ишлайди”, деган Трамп журналистларга.

NYP ёзган хабарда қайд этилишича, Украина ерларига жойлаштириладиган Европанинг “тинчликпарвар кучлари”га расмий Вашингтон молиявий кўмак кўрсатиши мумкин.

Шунингдек, россияликлар, украиналиклар ва НАТОга аъзо бўлмаган учинчи давлатнинг “қўшма комиссияси”га ўхшаб кўринадиган ўт очишни тўхтатиш режимини кузатиш учун алоҳида куч яратиш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда. Комиссия икки томоннинг ўт очишни тўхтатиш режимига риоя қилишини таъминлаш учун фронт чизиғини кузатиб боради. Манбанинг таъкидлашича, АҚШ ҳам “ердаги ҳарбий куч” сифатида эмас, балки учинчи томон билан бирга “пул кучи” сифатида иштирок этиши мумкин.

Нашр билан суҳбатда бўлган расмийнинг таъкидлашича, Украина “де-юре” эмас, балки “де-факто” ҳудуднинг тан олиниши деб ҳисобланса, “ўз ерининг 20 фоизидан воз кечишга тайёр”.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 21 апрель куни АҚШ Президенти Дональд Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида Россия ва Украина жорий ҳафтада тинчлик битимини тузиши мумкинлигини ёзиб қолдирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Украина тинчликпарвар кучлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг