Трамп 2 давлатга АҚШ штатига айланишни таклиф қилди

Олам

image

АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Мексика ва Канада мамлакатдан субсидия олишни давом эттиришни истаса, АҚШ штатига айланишини таклиф қилган. Бу ҳақда у NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

Трампга кўра, агар Канада ва Мексика АҚШга мигрантлар ва гиёҳванд моддалар оқимини камайтирмаса, Трамп ушбу мамлакатлар маҳсулотларига 25 фоизлик божхона солиғи жорий этиш билан таҳдид қилган. У ўзининг божхона режасини ҳимоя қилиб, АҚШ Мексикага йилига қарийб 300 миллиард доллар, Канадага эса тахминан 100 миллиард доллар субсидия ажратаётганини таъкидлаган.

“Биз Канадага йилига 100 миллиард доллардан ортиқ субсидия беряпмиз. Мексикага эса қарийб 300 миллиард доллар. Нима учун биз бу мамлакатларга субсидия беришимиз керак? Агар уларни субсидияламоқчи бўлсак, улар штатга айлансин”, деган Трамп.

АҚШ аҳолини рўйхатга олиш бюроси маълумотларига кўра, 2023 йилда Канада билан товар ва хизматлар савдоси тақчиллиги қарийб 41 миллиард долларни, Мексика билан эса 162 миллиард долларни ташкил қилган.

Маълум қилинишича, ҳозирда АҚШ–Мексика–Канада ўртасида маҳсулотлар учун бож олинмайдиган келишув мавжуд бўлиб, Трамп ушбу қарорни ўзининг биринчи президентлик даврида имзолаган.

Маълумот учун, АҚШ, Мексика ва Канада давлатлар ўртасида эркин савдо зонасини яратишни ўз ичига олган уч томонлама келишув (USMCA) билан боғланган. Трамп президент сифатидаги биринчи куни, 2025 йил 20 январида ноқонуний иммиграция ва гиёҳванд моддалар контрабандаси билан боғлиқ ҳолда Канада ва Мексикадан келаётган барча товарларга 25 фоизлик божлар жорий этишини маълум қилган.  

Кейинчалик “The Wall Street Journal”нинг ёзишича, бу таҳдид канадалик сиёсатчилар ва бизнесменларни ҳайратда қолдирган. Канада умумий экспортининг тахминан тўртдан уч қисми Қўшма Штатларга тўғри келганлиги сабабли, Америка бозорига божсиз кириш Оттаванинг иқтисодий ўсиши учун жуда муҳимдир.

Эслатиб ўтамиз, Мексика Президенти Клаудия Шейнбаум Трамп Оқ уйга қайтгач, Мексика учун 25 фоизлик умумий тарифни жорий қилса, Мексика ҳам жавоб чораларини кўришини айтганди. Трамп эса Канада Бош вазири Жастин Трюдо билан учрашувда Оттава ноқонуний миграция ва гиёҳванд моддалар контрабандаси муаммосини ҳал қила олмаса, Канада АҚШнинг 51-штатига айланиши мумкинлиги билан таҳдид қилди.

Моҳинур Каримова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АҚШ Трамп

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг