Tracker пиёдалар йўлагидан ўтаётган 12 ёшли велосипедчини уриб юборди

3-саҳифа

image

Кеча, 23 сентябрь куни Самарқанд вилоятида Tracker пиёдалар йўлагидан велосипедда ўтаётган 12 ёшли болани уриб юборди. Бу ҳақда вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 19:10 лар атрофида Самарқанд шаҳар Афросиёб кўчасида Tracker-2 русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган 2012 йилда туғилган велосипедчини уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.

Оқибатда велосипедчи тан жароҳати олиб Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида BYD 9 ёшли ўқувчини уриб юбориши оқибатида қиз вафот этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд велосипедчи Tracker

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг