Трабзондаги воқеа айбдорлари жиддий жазоланиши керак – Инфантино

Спорт

image

Халқаро футбол федерацияси (FIFA) президенти Жанни Инфантино Туркия Суперлигасининг “Фенербахче” – “Трабзонспор” учрашувида футболчи ва мухлислар ўртасида содир бўлган оммавий муштлашув ҳолати бўйича муносабат билдирди.

“Трабзонспор” ва “Фенербахче” ўртасидаги чемпионат ўйинидан сўнг, турк мухлислари гувоҳ бўлган зўравонликларга мутлақо йўл қўйиб бўлмайди. Майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам, спортда ва жамиятда бунга мутлақо ўрин йўқ. Мен буни аввал ҳам айтганман ва яна айтаман – футболда ҳар бир футболчи бутун дунё бўйлаб кўплаб одамларга қувонч келтирадиган ўйинни ўйнаш учун хавфсиз бўлиши керак. Тегишли органларни барча даражадаги ушбу қоидага риоя этилишини таъминлашга ва Трабзондаги даҳшатли воқеа айбдорларини қилмишлари учун жавобгарликка тортишга чақираман”, дейди Инфантино.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мазкур ҳолат бўйича тергов бошлангани хабар қилинганди.

Ҳозирда майдонга югуриб чиққан мухлисларнинг шахси аниқланмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Жанни Инфантино Фенербахче Трабзонспор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг