Туркия чемпионатидаги муштлашув бўйича тергов бошланди
Спорт
−
18 Март
4716Аввалроқ, Туркия чемпионатининг 30-туридан ўрин олган “Трабзонспор” ва “Фенербахче” ўртасидаги учрашув якунлангач, “Трабзон” мухлислари ва “Фенербахче” футболчилари иштирокида муштлашув содир бўлгани хабар қилинганди.
Ҳодиса ҳозирда Туркия ОАВда бу воқеадан норози бўлган мутахассислар томонидан қизғин муҳокама қилинмоқда.
Воқеа юзасидан тергов бошланган, майдонга бостириб кирган мухлисларнинг шахси аниқланмоқда. Бу ҳақда Туркия Ички ишлар вазири Али Ерлиқоя ўз X саҳифасида маълум қилди.
“Футбол майдонида зўравонликка йўл қўйиб бўлмайди”, дейди вазир.
Туркия футбол федерацияси (ТФФ) эса воқеа юзасидан текширув ўтказишини маълум қилди.
Қайд этилишича, тез орада айбдорлар топилиб, жазоланади.
LiveБарчаси