Тожикистон ва Қирғизистон учинчи марта ўт очишни тўхтатишга келишди
Олам
−
16 Сентябрь 2022
3241Тожикистон ва Қирғизистон икки суткада учинчи марта чегарадаги отишмаларни тўхтатиш бўйича сулҳга эришди. Бу сафарги келишув қанча вақт яшаши номаълум.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизматининг хабарига кўра, маҳаллий вақт билан соат 16:00 да томонлар ўт очишни тўхтатди.
Айни вақтида Самарқандда бўлиб турган Тожикистон ва Қирғизистон Президентлари Имомали Раҳмон ва Садир Жапаров Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитидан кейин учрашув ўтказиши мумкинлиги айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон ҳарбийлари Қирғизистон билан чегарадаги яна бир қанча ҳудудларни ўққа тута бошлади. Шундан сўнг, Қирғизистон ва Тожикистон вакиллари музокаралар ўтказди ва унинг давомида чегаранинг умумий участкасида ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.
Эслатиб ўтамиз, Икки давлат чегарасида вазият 14 сентябрь куни кескинлашган. Қирғизистон томонининг маълум қилишича, тожик чегарачилари чоршанба куни Қирғизистоннинг Боткен вилояти Боткен туманининг Булоқ-Баши ҳудудидаги чегара ҳудудига кириб, “жанговар позицияларини эгаллаган”. Қирғизистон ҳарбийларининг ҳудудни тарк этиш талабига жавобан Тожикистон чегарачилари ўт очган, шундан сўнг отишма бошланган. Орадан бир неча соат ўтиб, Боткен вилоятининг Как-Сай ва Паски-Ариқ туманларида ҳам қуролли тўқнашувлар содир бўлди. Кечқурун отишмалар тўхтаган, қирғиз томони икки нафар ҳарбий хизматчи ва уч нафар тинч аҳоли вакиллари яралангани ҳақида хабар берган.
Чегарадаги отишмаларда ҳозиргача Қирғизистон томонидан 18 ҳарбий жароҳатлангани ва 15 ёшли қиз вафот этгани маълум. Тожикистон томонидан бир нафар чегарачи ҳалок бўлган, уч нафари яраланган.
LiveБарчаси