Тожикистоннинг қарзлари оғирлик қиляпти. Мамлакат Хитойга илтимос билан чиқди
Олам
−
13 Август 2020
26187Тожикистон Ҳукумати янги коронавирус пандемияси оқибатларини инобатга олиб, Хитойдан кредит мажбуриятларида енгиллик беришни сўради. Бу ҳақда Asia Plus хабар берди.
Тожикистон Хитойнинг “Эксимбанк”идан 1,2 млрд доллар қарз. Бу мамлакатнинг жами қарзининг 40 фоизига тенг. Жами қарз 3,1 млрд доллар.
Тожикистоннинг Жаҳон банкидан 338,5 млн доллар, Осиё тараққийёт банкидан 131,9 млн доллар қарзи бор. Бундан ташқари, еврооблигациялар бўйича ҳам500 млн долларлик мажбурият бор. Шунга қарамай, Тожикистон томони мамлакат иқтисодига тўғридан-тўғри Хитой инвестицияси миқдорини оширмоқчи.
Тожикистоннинг Инвестициялар ва давлат мулкини бошқариш қўмитаси маълумотига кўра, Хитой 2007-2019 йилларда мамлакат иқсодиётига 2,8 млрд доллар инвестиция киритган.
Бу даврда Хитой инвестициялари иқтисодиётнинг алоқа, қурилиш, молия хизмати, геологик разведка ва қазиб олиш каби соҳаларига йўналтирилган.