Тожикистондан Россияга авиақатновлар кескин камайди

Олам

image

Тожикистондан Россияга чипталар савдоси камайгани, шунингдек, "Крокус"даги терактдан кейин сотиб олинган чипталарнинг қайтарилиши кузатилаётгани айтилмоқда. Бу ҳақда авиаташувчилар вакилларига таяниб, Тожикистоннинг “Asia-Plus” ахборот портали  хабар берди.

"Somon Air" авиакомпаниясининг хабар беришича, Россияга чипталар сотуви 20 фоизга камайган. 25 март куни Россияга 40 та чипта, 26 март куни 30 та, 27 март куни эса 36 та чипта қайтарилган. Яна бир чипта сотувчининг қайд этишича, мижозлар Москвага учиб кетишдан қўрқиб, кассага 17 та чипта қайтарган. Аммо "Somon Air" вазият аввалги ҳолатга қайтишига умид қилмоқда.

 Душанбедаги авиачипталар кассасида “Ural Airlines” ширкати йўловчилар сони кам бўлгани учун жадвал бўйича Жуковский аэропортига учувчи иккита рейсни қолдирган.

"Ural Airlines" авиакомпанияси илгари Жуковский аэропортига 3 та рейс амалга оширилган бўлса, энди талаб юқори бўлмагани сабабли фақат битта рейсни амалга оширди. Деярли ҳар куни қайтаришлар бўлмоқда, одамлар қўрқади, улар у ерда (Россияда) муҳожирлар жуда қийналганини айтмоқда. Шунинг учун биз бутун вазият тезроқ яхшиланишини кутмоқдамиз", деб жавоб берган авиакомпания ходими.

Эслатиб ўтамиз, 22 март куни Москвада 140 дан ортиқ кишининг ўлимига сабаб бўлган теракт айбдорлари деб тожикистонликлар асосий планга қўйилгандан сўнг, мамлакатда марказий осиёликларга нисбатан виза режимини жорий қилиш кераклиги ҳақида гап-сўзлар урчиган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон чипта авиақатнов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг