Россияда марказий осиёликлар учун визасиз режим бекор қилиниши мумкин

Олам

image

Россияда Марказий Осиё мамлакатлари билан визасиз режимни бекор қилиш таклиф қилинди. Бундай таклифни “Адолатли Россия – Ҳақиқат учун” (“Справедливая Россия – за правду”) партияси раиси, Давлат Думасидаги партия фракцияси раҳбари Сергей Миронов илгари сурди.

Унинг айтишича, Марказий Осиё давлатлари билан виза режимининг жорий этилиши нафақат миллий хавфсизликни мустаҳкамлашга, балки Россия ва унинг жанубий қўшнилари ўртасидаги ҳақиқий ўзаро манфаатли ҳамкорликка ҳам хизмат қилади.

“Фракция миграция жараёнлари устидан назоратни кучайтириш бўйича бир қатор чора-тадбирларни таклиф қилмоқда, аммо биз Марказий Осиё давлатлари билан виза режимини жорий этишдан бошлашимиз керак. Бусиз чегарада тартиб бўлмайди, бу ҳозир ҳаётий аҳамиятга эга. Бу миграцияни тартибга солиш ва террористик ҳужумларга қарши курашиш учун зарур!” деб таъкидлайди Давлат Думаси аъзоси.

Сергей Мироновнинг фикрича, визасиз саёҳатнинг бекор қилиниши ҳеч қандай ҳолатда қўшниларга нисбатан нодўстона ишора сифатида қаралмаслиги керак.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россия Давлат Думасининг депутати Михаил Шеремет уруш давомида Россияга мигрантларнинг киришини чеклашни таклиф қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Марказий Осиё

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг