Тожикистонда ўзбекистонликлар ЙТҲ қурбони бўлди
3-саҳифа
−
04 Июль 2024 8645 1 дақиқа
Тожикистонда Nexia ва КамАЗ юк машинаси ўртасида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида енгил машина ҳайдовчиси ва икки йўловчи вафот этди. Бу ҳақда мамлакат Фавқулодда вазиятлар қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 2 июль куни маҳаллий вақт билан соат 13:00 да Душанбе-Варзоб-Хўжанд автомобиль йўлининг 50-километрида содир бўлган. Хўжанд шаҳридан Душанбе шаҳри томон ҳаракатланаётган Nexia русумли автомобиль КамАЗ юк машинаси билан тўқнашиб кетган.
Ҳодиса оқибатида енгил автомашинанинг ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчиси (икки эркак ва бир аёл) воқеа жойида ҳалок бўлган.
“Автомашина ҳайдовчиси 1964 йилда туғилган бўлиб, яшаш жойи Ўзбекистон Республикаси, Фарғона вилоятида бўлган Б.Н. эканлиги аниқланган. Бошқа қурбонларнинг шахси аниқланмоқда. Шу куни қўмита томонидан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига маълумот юборилди”, дейилади хабар сўнгида.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш зарурлигини билдирди
18 Март
Туроператорларга жалб қилинган 1 минг хорижий турист учун 5 минг долларгача субсидия берилади
18 Март